Странжа-2022. Абдумалик Халаков финал йўл олди
Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича халқаро анъанавий "Странжа" Кубоги мусобақаси давом этмоқда.

Мазкур мусобақада иштирок этаётган Абдумалик Халаков россиялик рақибига қарши рингга кўтарилди ва ғалаба қозонди.
Бу унга финал йўлланмасини тақдим этди.
Ярим финалда рингга чиққан яна бир ўзбекистонлик боксчи Мадияр Саидраҳимов қозоғистонлик рақибини мағлубиятга учратди ва "Странжа" финалига йўл олди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Муроджон Аҳмадалиев яна ҳимоя жангини ўтказиши ҳақида хабар берилганди.







