37 та сохта кредит ҳужжатларини расмийлаштирган собиқ банк ходими ушланди
У деярли ярим миллиард сўмни ўзлаштирган.

Қўнғирот туманида кредит маблағини ўзлаштирган собиқ банк бўлим бошлиғининг кирдикорлари фош бўлди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти Матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, АТБ “Қишлоққурилишбанк” Қўнғирот филиалининг собиқ бўлим бошлиғи А.Н. 33 нафар фуқаро ва ўзининг номидан 37 та сохта кредит ҳужжатларини расмийлаштириб жами 483,5 миллион сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







