энг долзарб

"Ватандошлар" жамоат фонди хориждаги ўзбек фуқароларига мурожаат йўллади

Мурожаат мазмуни ҳозирги Россия — Украина ўртасидаги зиддиятларга қаратилган.

"Ватандошлар" жамоат  фонди хориждаги ўзбек фуқароларига мурожаат йўллади

 

Азиз ватандошлар!

Инсоният бугун катта хавф-хатар ва таҳдидлар кучайган шароитда яшаш ва ҳаёт кечиришга мажбур бўлмоқда.

Шарқий Европа минтақасида таранглашаётган сиёсий вазият барчамиздан огоҳлик ва чуқур тафаккур билан иш кўришни талаб этади.

 

Афсуски, бундай воқеалар аянчли оқибатларга олиб келиши билан бирга, қанчадан-қанча давлатлардаги ривожланиш жараёнларини бир неча йилларга орқага суриб юбориши мумкин.

Бугун дунёнинг турли нуқталарида кўп сонли ватандошларимиз истиқомат қилиб келмоқда.

 

Бироқ, олиб борилаётган мулоқотлар ва тушунтириш ишларига қарамай, айрим ватандошларимиз турли давлатларнинг манфаатларига хизмат қилувчи баъзи манбаларга таяниб, маълум миқдордаги пул маблағлари, катта ваъдалар, жумладан, турли шартномалар тузиш орқали фуқаролик бериш ва бошқа чақирувларга учиб, шошма-шошарлик билан қарор қабул қилишлари ортидан хатарли вазиятларга тушиб қолмоқда.

Биргина мисол, айрим юртдошларимизнинг билиб-билмай ва чуқур англамаган ҳолда Сурияга бориб, турли жангари гуруҳларга қўшилиб қолганликлари, охир-оқибат Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббуси билан амалга оширилган “Меҳр” операцияси кўмагида она Ватанга қайтарилгани барчамизга аён. Шу муносабат билан, хориждаги ватандошларимизни қуйидаги тавсияларга амал қилишга чақирамиз:

 

- бошқа давлатлар ички ишларига аралашмаслик;

- ҳар хил чақириқлар ва оқимларнинг алдовларига ишонмаслик;

- ҳеч қандай зиддиятли ва қуролли вазиятларга аралашмаслик;

- ўқотар қуролларни қўлга олмаслик ва улардан фойдаланмаслик (ғайриихтиёрий равишда қотилга айланиб қолмаслик);

- вазиятни чигаллаштирувчи ҳеч қандай шиорларни тарғиб қилмаслик;

- низолашаётган тарафларнинг байроғи, мадҳиялари, рамзлари ва шиорларини ишлатмаслик (Ўзбекистон фуқароларига нисбатан салбий муносабат шаклланиб қолишининг олди олинади).

 

Юқоридаги ҳолатларга аралашиш белгиланган тартибда жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўлишини яна бир бор эслатган ҳолда, бугун дунёда кузатилаётган вазиятда нейтрал позицияни устувор қўйишни тавсия этамиз.

 

Дунёнинг қайси ўлкасида бўлмайлик, азиз Ватанимиз – Ўзбекистоннинг обрўси, эътибори, шаъни–шуури ва халқаро имиджини сақлаш муқаддас бурчимиз эканлигини унутмайлик!

Ҳурматли ватандошлар!

Тинчлик, бу – олий неъмат, уни асрашга барчамиз масъулмиз!

 

“Ватандошлар” жамоат фонди

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

"Ватандошлар" жамоат фонди хориждаги ўзбек фуқароларига мурожаат йўллади | Zamon.uz