Жаҳон

Шри-Ланка сайёҳлар учун ПЦР-тестларини бекор қилди

Коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар тест топширишдан озод қилинади.

Шри-Ланка сайёҳлар учун ПЦР-тестларини бекор қилди

 


Daily News хабар беришича, Шри-Ланка ҳукумати коронавирусга қарши эмланган чет эллик сайёҳлардан тестр топшириш мажбуриятини олиб ташлади. 

 

Шундай қилиб, 1 мартдан COVID-19га қарши тўлиқ эмланган чет эллик сайёҳлар мамлакатга киришда ПЦР ёки эспресс-тест топширмайди. Саёҳатдан камида  ҳафта олдин вакцинанинг иккинчи дозасини қабул қилганлар тўлиқ эмланган саналади. 

 

18 ёшгача бўлган сайёҳлар эса тўлиқ эмланган деб ҳисобланиши учун мамлакатга киришдан 2 ҳафта олдин вакцинанинг биринчи дозасини олган бўлиши керак. 

 

Бундан ташқари, сўнгги ярим йилда коронавирусдан соғайганлар ҳам тестдан озод қилинади. Улар касалликни бошдан ўтказгани ҳақидаги маълумотномани тақдим этиши кифоя.

 

12 ёшдан катта эмланмаган сайёҳлар кўпи билан 72 соат олдин ПЦР ёки 48 соат аввал экспресс-тест топшириши шарт. Маълумотнома инглиз тилида бўлиши керак. Шунингдек, мамлакатга киришдан олдин Health Declaration Form онлайн анкетаси тўлдирилади. 


Аввалроқ Таиланд ҳукумати мамлакатга кириш қоидаларига ўзгартириш киритгани ҳақида хабар қилган эдик.


 

Европа Тожикистондан норози: Путин ташрифи ортидаги сиёсий можаро

Европа Тожикистондан норози: Путин ташрифи ортидаги сиёсий можаро

Владимир Путин Тожикистонга ташриф буюрди. Халқаро жиноий суд томонидан ҳибсга олиш учун ордер берилган Россия президентини Душанбе ҳибсга олмади. Бунинг ортидан Тожикистон Рим статутидан чиқиш ҳақида БМТга расмий билдиришнома юборди.

Эрон музокаралардан бош тортди: АҚШ етти шартга рози бўлиши керак

Эрон музокаралардан бош тортди: АҚШ етти шартга рози бўлиши керак

Теҳрон янги тажовузкор ҳаракатлар содир этилса, ҳарбий операциялар географиясини кенгайтиришга тайёрлигини маълум қилди.

Россияликларга Шенген визаси олиш қийинлашиши мумкин: ҳарбий гувоҳнома ҳам сўралади

Россияликларга Шенген визаси олиш қийинлашиши мумкин: ҳарбий гувоҳнома ҳам сўралади

Россия армияси ёки унга алоқадор қуролли гуруҳларда хизмат қилган шахслар учун кириш тақиқланиши мумкин.

Спортчилар ва банкларга чеклов: Европа Иттифоқи Россияга қарши 22-санкциялар пакетини тақдим этди

Спортчилар ва банкларга чеклов: Европа Иттифоқи Россияга қарши 22-санкциялар пакетини тақдим этди

Таклиф этилаётган чекловлар молиявий хизматлар, криптовалюталар ва энергетика секторини ҳам қамраб олади.

Ҳиндистондан Непалга 1,62 млрд долларлик ёрдам: маблағ сув тошқини оқибатларини бартараф этишга йўналтирилади

Ҳиндистондан Непалга 1,62 млрд долларлик ёрдам: маблағ сув тошқини оқибатларини бартараф этишга йўналтирилади

Табиий офат оқибатида тахминан 1 500 киши ҳалок бўлган, 5 200 киши бедарак йўқолган ёки ҳалок бўлган деб тахмин қилинмоқда.

Истанбулда ноқулай об-ҳаво: 18 та самолёт бошқа аэропортларга қўнди

Истанбулда ноқулай об-ҳаво: 18 та самолёт бошқа аэропортларга қўнди

Ноқулай об-ҳаво шароити, хусусан, кучли ривожланган кумулонимбус булутлари самолётларнинг хавфсиз қўнишига тўсқинлик қилган.

Исроил ҳужумлари Ғазони “заҳарли хароба”га айлантирди — Oxfam

Исроил ҳужумлари Ғазони “заҳарли хароба”га айлантирди — Oxfam

Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиётлари сув, тупроқ ва ҳавонинг кенг кўламда ифлосланишига олиб келиб, аҳоли саломатлиги ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигига жиддий таҳдид туғдирмоқда.

Наркотик контрабандасининг ғайриоддий усули: 4 киши 280 та капсула билан ушланди

Наркотик контрабандасининг ғайриоддий усули: 4 киши 280 та капсула билан ушланди

Гумонланувчилар суд қарори билан ҳибсга олиниб, қамоққа юборилган.