Макгрегор “Челси”ни сотиб олмоқчи
Спортчи Twitter саҳифасига бу ҳақда пост жойлаштирди.

Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони ирландиялик жангчи Конор Макгрегор “Челси” клубининг сотилиши ҳақидаги маълумотларга муносабат билдирди.
Макгрегор ўзининг twitter саҳифасида бу ҳақда пост жойлаштирди. Спортчи унда “Челси”ни 3 миллиард фунт стерлингга сотиб олишга тайёрлигини айтди.
“Мен бу вариантни ўрганмоқчиман”, — деб ёзди Макгрегор.
Эслатиб ўтамиз, Абрамович даврида лондонликлар беш карра Англия чемпиони бўлди. Икки марта Чемпионлар лигаси ва Европа лигасида ғолиб чиқди. UEFА Суперкубогини қўлга киритди ҳамда беш марта Англия кубоги соҳибига айланди.
Аввалроқ, Конор Макгрегор кейинги жангини қачон ўтказмоқчи экани ва Петр Ян допинг текширувидан ўтгани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







