Ўзбекистон

"Отам вафотидан кейин собиқ марказ туфайли оиламиз қаттиқ сиқув ва тазйиққа учради"

Академик Сайёра Рашидова отасини хотирлади.

"Отам вафотидан кейин собиқ марказ туфайли  оиламиз қаттиқ сиқув ва тазйиққа учради"

 

Собиқ Совет иттифоқи даврида Ўзбекистон тараққиётига катта ҳисса қўшган Шароф Рашидовни бугун билмайдиган одам бўлмаса керак. “Тарихсиз келажак йўқ” дейишади. Шундай экан, ўз ҳалқига садоқат билан хизмат қилган инсонни хотирлаш ўринлидир. Шароф Рашидов ўз ҳалқи ва Ватанига фидойи фарзанд эди. Лекин унинг вафотидан сўнг пок номига доғ туширишга уринишлар бўлганди. Муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Шароф Рашидовнинг номи тўлиқ оқланди. Хотирасини абадийлаштириш бўйича қатор ишлар амалга оширилди. Биз Шароф Рашидовнинг кенжа қизи Сайёра Рашидова билан суҳбат уюштирдик. Сайёра Рашидова отаси билан ўтган болалик даврини хотирлади.

— Отам урушда қатнашди. Фронтдан қайтгач, Самарқанд вилоят партия ташкилотининг котиби бўлиб фаолият юритди. Кейинроқ “Қизил Ўзбекистон” ҳозирда “Ўзбекистон овози»” газетасига муҳаррирлик қилди. Кейинроқ Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон Олий Кенгаши раёсати раиси, Ўзбекистон Компартиясининг биринчи котиби бўлиб ишлади.

24 йил давомида Ўзбекистоннинг раҳбари сифатида самарали фаолият кўрсатди. Академик Иброҳим Мўминовни яқин дўст деб биларди.

 

— Ўзбекистонни бошқариш даврида фарзандларига ота сифатида вақт ажрата олганларми?

— Отамиз бизга, албатта, вақт ажрата олганлар. Мактабда ўқиган вақтларимизда дарс қилиш жараёнларимизни диққат билан кузатар эди. Ота-оналар мажлиси бўлса, албатта, борарди. Мен мактабни битиргач, Москва давлат университетига ўқишга кирганман. Давлатни бошқариш осон эмас. Иш жуда кўп бўлади. Лекин шунга қармай, отам мени кўргани Москвага келар эди. Ўқишимизга доим эътибор қаратган.

 

Ўтган асрга қайтадиган бўлсак, ҳалқимиз бошига тушган аянчли воқеа мудҳиш бир манзара гавдаланади. У ҳам бўлса "пахта иши" воқеаларидир. Ўша даврда бу воқеаларга ҳар жойдан турлича фикрлар билдирилди. Уларнинг қай бири ҳақиқат, қай бири уйдирма эканини англаш ҳам қийин кечди. Кўпчилик фуқаролар устидан жиноят иши қўзғатилган. Шароф Рашидов номи эса бесабаб қораланди.

— "Пахта иши" ҳақида жуда кўп гапирилди. Отам эл-юртимиз учун фидойи раҳбар, бетакрор ва беназир шахс эди… йиллар ўтиб уларнинг номи оқланди. Мен бир нарсани аниқ айта оламанки ҳалқимиз бошига тушган синовли кунлар уларни синдирмади. Ўзлигини йўқотмади.

Ўша даврни эсласам хафа бўлиб кетаман. Отам вафотидан кейин собиқ марказ ва ўзимизнинг айрим виждонсиз кимсаларнинг нонкўрлиги туфайли оиламиз қаттиқ сиқувга ва тазйиққа учради. Бизнинг оиламиз бирдамлигини онам ушлаб қолди. Улар бизнинг қалбимизга бир кун келиб юзимиз ёруғ бўлади ва ҳаммаси яхши бўлади деган ишончни сингдирди. Йиллар ўтиб, юртбошимиз Шавкат Мирзиёев отамнинг ўша даврдаги Давлат бошқарувини юқори баҳолади.

 

— Шароф Рашидов бутун умрини баъдиий ижодга — ёзувчиликка бағишлаган. Хатто, "Икки дил достони" асари асосида фильм ҳам ишланган. Бизгача етиб келмаган асарлари борми?

 

— Ота ҳар куни эрта саҳарда туриб иш столида ўтириб асар ёзарди. Улар 1953 йил “Ғолиблар” қиссасини ёздилар. 1972 йилда қайта ишланиб, “Ғолиблар” романи сифатида нашр этилади. 1958 йил “Бўрондан кучли”, 1964 йил “Қудратли тўлқин” романларини яратилди. Уларда ўзбек ҳалқининг урушдан кейинги тикланиш йилларидаги меҳнат жасорати ўз бадиий ифодасини топган. Улар ёзган “Янги ҳаёт” асарлари ҳам бор.

Ўзлари эса ўзбек ёзувчиларини жуда ҳурмат қиларди. Александр Фадеев, Максим Горкий асарларини яхши кўриб мутолаа қиларди. Шу билан бирга хориж асарларини ҳам кўп мутолаа қиларди.

 

— Шароф Рашидовнинг севимли машғулоти нима бўлган?

— Отам отни жуда яхши кўрарди. Уларни ўзлари парваришлаб, энг яхшисини минар эдилар. Биз отамдан сурат чизиб беринг, деб сўрасак, доим отларни расмини чизиб берарди.

                                                                                                                                                                 

Муножат Валиева

custom img

Август ойида Президент Халқ қабулхоналарига 76 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди

Энг кўп мурожаатлар бола нафақаси, алимент ва газ баллонлари масалаларига оид бўлган.

custom img

Сирдарёда икки ИИБ ходими жиноят содир этиб, қамалди

Улардан бирига 5 йил 1 ой, иккинчисига эса 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

custom img

Биринчи қаватдаги хонадонлардан савдо ва сервис учун фойдаланишга рухсат берилиши мумкин

Бунда хонадонларни нотурар жой тоифасига ўтказиш шарт бўлмайди.

custom img

Қишлоқ туманларида эҳтиёжмандларни ишга олган корхоналар учун ижтимоий солиқ 2 фоиз бўлади

Аҳоли бандлиги ва даромадини ошириш бўйича ишлар танқидий таҳлил қилинди.

custom img

Фарғонада икки ҳамшира пичоқланди, улардан бири вафот этди

Гумонланувчи қўлга олиниб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Эртага Ўзбекистонда навбатдаги “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилади

Ташаббус атмосферага зарарли ташламаларни камайтириш ва экологик барқарор муҳитни шакллантиришга қаратилган.

custom img

Эртадан Тошкентдан Андижонга тезюрар электропоезд қатнови бошланади

Янги электропоезд амалдаги поезд таркиби ўрнига ҳаракатланади.

custom img

Фарғонада икки аёлни Москвага фоҳишалик учун юбормоқчи бўлган шахс ушланди

У аёлларга авиачипталарни ўз ҳисобидан олиб беришини айтиб, кейинчалик уларнинг даромадининг ярмини олишни режалаштирган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"