Ўзбекистон

Биринчи қаватдаги хонадонлардан савдо ва сервис учун фойдаланишга рухсат берилиши мумкин

Бунда хонадонларни нотурар жой тоифасига ўтказиш шарт бўлмайди.

Биринчи қаватдаги хонадонлардан савдо ва сервис учун фойдаланишга рухсат берилиши мумкин

Кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги хонадонларни нотурар жой тоифасига ўтказмасдан, уларни савдо ва сервис фаолиятига мослаштиришга рухсат бериш таклиф қилинди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш масалалари бўйича ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда маълум қилинди.

 

Қайд этилишича, биринчи қаватлардаги хонадонларда сартарошхона, гўзаллик салони, кичик дўкон, ателье, пойабзал ва маиший техника устахонаси каби хизмат кўрсатиш шохобчаларини ташкил этиш мумкин. Бироқ бунинг учун хонадонни нотурар жой тоифасига ўтказиш талаб этилгани тадбиркорликни бошлашда қўшимча тартиб-таомилларни юзага келтирмоқда.

 

Шу сабабли хонадон эгаси ёки тадбиркорнинг тегишли фаолиятни бошлагани ҳақида хабар бериши етарли бўлиши таклиф этилди.

 

Мутасаддиларга бир ой ичида биринчи қаватдаги хонадонларда йўл қўйиладиган хизмат турлари ва уларга қўйиладиган хавфсизлик талабларини белгилаш вазифаси топширилди.

 

Йиғилишда ҳудудларда фойдаланилмаётган имкониятларни ишга солиш орқали янги иш ўринлари яратиш масаласига ҳам эътибор қаратилди. Туман ва маҳаллаларда бўш ёки тўлиқ фойдаланилмаётган бино-иншоотлар, шунингдек, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларини жойлаштириш мумкин бўлган ерлар аниқланиб, янги лойиҳаларга бириктирилиши кераклиги таъкидланди.

 

Гавжум кўчаларда мастер-режалар асосида тадбиркорлик объектларини жойлаштириш, тарихий шаҳарлар ва туризм маҳаллаларида кўчаларни “эски шаҳар” услубида таъмирлаш ҳамда меҳмон уйлари, савдо ва сервис шохобчаларини кўпайтириш бўйича вазифалар белгиланди.

 

Қишлоқ хўжалигида эса эски боғлар ва қаровсиз ерларни янгилаш орқали ҳар бир гектардан олинадиган даромадни ошириш зарурлиги қайд этилди. Бундай чоралар ердан самаралироқ фойдаланиш ва қишлоқ аҳолиси учун қўшимча даромад манбаларини яратишга хизмат қилиши кўзда тутилмоқда.

 

Шунингдек, кўп қаватли уйлар атрофидаги бўш ҳудудларни аниқлаш ва ўзбошимчалик билан эгалланган жойларни тартибга келтириш топширилди. Бу ҳудудларда болалар майдончалари, спорт ва фитнесс зоналари, яшил майдонлар ташкил этиш ҳамда кўчаларни ёритиш вазифалари белгиланди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.