Жаҳон

Apple iPhone 18 Pro ва 18 Pro Мах'ни тақдим этди

Янги моделларга 12 сентябрдан олдиндан буюртма бериш мумкин. Қурилмалар 18 сентябрдан сотувга чиқарилади.

Apple iPhone 18 Pro ва 18 Pro Мах'ни тақдим этди

Apple 9 сентябрь куни iPhone 18 Pro ва iPhone 18 Pro Max смартфонларини тақдим этди. Янги қурилмалар 2 нанометрли технология асосида ишлаб чиқилган A20 Pro чипи, 48 мегапикселли ўзгарувчан диафрагмали асосий камера ва кичрайтирилган Dynamic Island билан жиҳозланган.

 

iPhone 18 Pro ва Pro Max тўқ қора, кумушранг, мовий ва бургунди рангларда ишлаб чиқарилади. Қурилмаларнинг орқа қопқоғи ҳам корпус рангига мослаштирилган.

 

Янги смартфонларнинг асосий янгиликларидан бири — A20 Pro чипи. У 2 нанометрли технология асосида ишлаб чиқилган бўлиб, 6 ядроли марказий процессорга эга. Чипдаги график процессор 7 ядродан иборат ва Apple маълумотларига кўра, график унумдорлик 40 фоизга ошган. Шунингдек, қурилмага иккинчи нейрон двигатель қўшилган ва NPU ядролари сони 32 тага етказилган.

 

Apple iPhone 18 Pro'ни совитиш учун янги авлод буғ камераси (vapor chamber) тизимидан фойдаланган. Унинг юзаси iPhone 17 Pro'даги тизимга қараганда уч баравар катта.

 

Батарея ишлаш муддати ҳам узайтирилган. iPhone 18 Pro'да видео томоша қилиш 36 соатгача, iPhone 18 Pro Мах'да эса 45 соатгача давом этади. Компания маълумотига кўра, iPhone 18 Pro'ни сим орқали 15 дақиқа қувватлаш 6 соатлик видео томоша қилиш учун етарли қувват беради.

 

iPhone 18 Pro 48 мегапикселли ўзгарувчан диафрагмали асосий камерага эга. Диафрагма механизми олтита жуда юпқа қатламдан ташкил топган. Қоронғи шароитда диафрагма кенгайиб, камерага кўпроқ ёруғлик тушишини таъминлайди. Apple бунинг натижасида тунги суратлар тезроқ ва сифатлироқ олиниши мумкинлигини билдирган.

 

Янги моделларда Dolby Vision HDR форматида 4K сифатли таймлапс видеоларни суратга олиш имконияти ҳам мавжуд.

 

Apple шунингдек, камера учун Pro Controls функциясини жорий этди. У фойдаланувчига сурат ва видеоларни олиш жараёнида экспозиция ва shutter speed каби параметрларни қўлда бошқариш имконини беради. Фотографик услубларда текстура ва донадорликни созлаш имконияти ҳам қўшилган.

 

iPhone 18 Pro ва Pro Мах'да Dynamic Island кесмаси кичрайтирилган. У энди бир вақтнинг ўзида учта Live Аctivitiy'ни кўрсатиши мумкин.

 

Янги смартфонлар Apple Intelligence ва Siri AI билан ишлашга мослаштирилган. Тақдимотда Siri'нинг янада ифодали овозлар билан ишлаши ҳам намойиш этилган.

 

iPhone 18 Pro'нинг 256 GB хотирали версияси 1 199 доллар, iPhone 18 Pro Мах'нинг 256 GB версияси эса 1 299 доллардан бошланади. Бу iPhone 17 Pro'нинг бошланғич нархига нисбатан 100 долларга қимматроқ.

 

Янги моделларга 12 сентябрдан олдиндан буюртма бериш мумкин. Қурилмалар 18 сентябрдан сотувга чиқарилади.

 

Тақдимот Аpple'нинг янги бош директори Жон Тернус раҳбарлигидаги илк йирик тадбир бўлди. У 1 сентябрь куни Тим Кукнинг ўрнини эгаллаган, Кук эса компания директорлар кенгашининг ижрочи раиси лавозимига ўтган.

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Шунга ўхшаш хавфсизлик чоралари Яқин Шарқдаги бошқа давлатларда ҳам кўрилмоқда.

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

2026 йил январидан октябригача давлат тили имтиҳонини биринчи марта топширганларнинг 17,9 фоизи муваффақиятли натижа кўрсатган.