Жаҳон

Суриянинг Идлиб вилоятида қурол омбори портлади: 14 киши ҳалок бўлди

Расмийлар ҳодисага нима сабаб бўлганини ҳозирча маълум қилмади.

Суриянинг Идлиб вилоятида қурол омбори портлади: 14 киши ҳалок бўлди

Суриянинг Идлиб вилоятидаги Сармада шаҳри яқинида қурол-яроғ ва урушдан қолган ўқ-дорилар сақланадиган вақтинчалик омборда портлаш юз берди. Ҳодиса оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлган, 11 киши жароҳатланган.

 

Портлаш 9 сентябрь куни Идлиб вилоятининг шимолидаги Бурж ан-Нимра қишлоғида содир бўлган. Портлашдан кейин омборда ёнғин келиб чиққан ва ҳудудни бир неча соат давомида қуюқ тутун қоплаган.

 

Фавқулодда хизматлар воқеа жойига етиб келган, бироқ иккиламчи портлашлар ёнғинни ўчириш ишларига халақит берган. Қутқарувчилар вайроналар остида қолган одамларни изламоқда.

 

Сурия Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, жароҳатланганлар орасида ҳарбий хизматчилар ҳам бор. Портлаган омбор 2011–2024 йилларда давом этган Сурия қўзғолони ва фуқаролар урушидан қолган қурол-яроғ ҳамда ўқ-дориларни сақлаш учун ишлатилган.

 

Ҳозирча расмийлар портлашга нима сабаб бўлганини маълум қилмаган.

 

Аввалроқ, 1 сентябрь куни Идлиб вилоятининг Бинниш шаҳрида ўқ-дорилар ортилган автомобиль портлаши оқибатида беш киши ҳалок бўлган ва яна бир неча киши жароҳатланган эди.

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Шунга ўхшаш хавфсизлик чоралари Яқин Шарқдаги бошқа давлатларда ҳам кўрилмоқда.

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

2026 йил январидан октябригача давлат тили имтиҳонини биринчи марта топширганларнинг 17,9 фоизи муваффақиятли натижа кўрсатган.