“Қизил иблислар” янги мураббий топди
Клуб “Аякс” бош мураббийи Эрик тен Хак билан боғланди.

“Манчестер Юнайтед” “Аякс” бош мураббийи Эрик тен Хаг билан шартнома имзоламоқчи. Бу ҳақда спорт журналисти Жонатан Шроэгер ўзининг twitter саҳифасида маълум қилди. Манбанинг хабарига кўра, клуб мутахасcис билан аллақачон боғланган.
Маълум бўлишича, мураббий “Аякс”ни мавсум якунида тарк этиши ҳақида огоҳлантирган.
Aввалроқ, Роналдунинг автопарки намойиш этилгани ва Эдинсон Кавани Манчестерда қолиши ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







