Томас Тухел: “Челси” мен учун мукаммал клуб”
“Челси” бош мураббийи Томас Тухел Англиядаги фаолияти ҳақидаги фикр билдирди.

“Премьер-лигада ишлаш менга завқ бағишлашини кўп марта айтганман. Англияда ҳамма нарса менга мос келади. Мен бу ерда спортга, хусусан футболга меҳрни ҳис қиламан. Бу ер ажойиб жой. “Челси” мен учун мукаммал клуб. Умид қиламанки, ҳаммаси шундай бўлиб қолади”, - дея “Footbal London” Тухелнинг гапларидан иқтибос келтирди.
Эслатиб ўтамиз, 26 февраль куни Абрамович клуб бошқарувини “Челси” хайрия жамғармаси васийларига топширган эди. 2 март куни у клубни сотиш ниятида эканлигини малум қилди. Россиялик тадбиркор аристократларни 4 миллиард фунт стерлингга сотмоқчи. Шундан сўнг ирландиялик UFC жангчиси Конор Макгрегор “Челси”ни сотиб олишга тайёр эканлигини маълум қилганди.
Аввалроқ, “Челси” Тиаго Силвани жамоада олиб қолмоқчилиги ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







