энг долзарб

Тошкентда Умрага сохта паспорт билан кетаётган зиёратчилар тўхтатилди

Фирибгарлар электрон визаларни сохталаштирган.

Тошкентда Умрага сохта паспорт билан кетаётган зиёратчилар тўхтатилди

 

Тошкентда ДХХ ходимлари томонидан Умра зиёратига жўнатишини айтиб, қалбаки ҳужжатлар билан ўзбекистонликларни Саудия Арабистонига жўнатишни ваъда қилган бир гуруҳ фуқоралар қўлган олинди.

 

2021 йил 31 декабр  куни 40 нафар ўзбекистонлик Умра зиёратига бориш учун йўлга чиқади. Улар Дубай орқали Саудияга учиши керак бўлади, аммо сохта хужжатлар сабабли қолиб кетади.

 

Мазкур ҳолатдан сўнг жиноят занжирини топган ДХХ ходимлари навбатдаги тезкор тадбирда қалбаки ҳужжатлар билан зиёратга отланган яна бир гуруҳ фуқароларни Тошкент халқаро аэропортида тўхтатиб қолди.

 

Тезкор тадбир давомида ноқонуний йўлар билан қалбаки паспорт тайёрлаб бериш билан шуғулланиб келган шахслар қўлга олинди.

 

Аниқланишича, мазкур фуқаролар Саудия Арабистони қироллиги томонидан Қозоғистон Республикаси учун соддалаштирилган кириш режими – электрон виза қўлланилганидан фойдаланиб, Умра зиёратига боришни режалаштираётган ўзбекистонликларга муайян ҳақ эвазига Қозоғистоннинг сохта паспортларини тайёрлаб, мунтазам равишда Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Умра зиёратига юбориш билан шуғулланиб келишган.

 

Улар сохта паспортларни сканерда олинган электрон нусхаси орқали Саудия Подшоҳлигидан онлайн виза олиб келишган. Улар ўз хизматларини фуқароларга 2 200 долларга эвазига кўрсатиб келган. Бундан 400 доллари виза харажатлари, 800 доллари эса билет харажатлари ҳисобланган. 

Мазкур шахслар нафақат  Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, балки Тожикистон ва Қирғизистон фуқароларига ҳам хизмат кўрсатиб келишган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.