энг долзарб

Айни пайтда Украинада қолиб кетган ватандошлар қисмати

Украинадаги Ўзбекистон Элчихонаси билан ҳамкорликда шу кунга қадар 5 минг нафардан ортиқ ватандошларимиз Ўзбекистонга олиб келинди. Бироқ..

Айни пайтда Украинада қолиб кетган ватандошлар қисмати

 

Улар орасида чегарадан ўтолмай, қолиб кетган фуқароларимиз ҳам йўқ эмас.

Сўнгги кунларда Украинадаги кечаётган вазият дунё диққат марказида. Польшанинг Катовице аэропорти орқали деярли ҳар куни юртдошларимиз ватанга қайтарилмоқда. Биз айни дамда Украинада қолиб кетган ҳамюртларимиз билан боғландик:

 

Рустам Муслимов:

— Мен кеча 16:00 лар атрофида оилам билан амаллаб, Польша чегарасига етиб келдим. Чегара ёпиқ. 3 000 га яқин одам навбатда турибди. Тунги соат 23:00 гача биз ҳам навбат кутдик. Аммо чегара яқинлаша олмадик. Совуқ ўтиб кетди. Иложсизликдан ортимизга қайтдик. Аёлим ва фарзандим Украина фуқароси. Мен эса Ўзбекистон фуқаросиман. Барча ҳужжатларимиз жойида. Лекин жуда қийналяпмиз.

Украинага қайтишда "комендантлик соати"га тўғри келиб қолдик. Оилам билан ҳозир иложсизликдан "заправка"да ўтирибмиз. Кеча тунда совуқда палаткаларда тонг оттирдик. Аммо ухлашга шароит йўқ. Эрталабки 6:00 гача шу ерда қолишга мажбурмиз. Бу ердаги ўзбеклардан эшитдим: Львовск вилоятидаги Трускавец шаҳридан 70 километр узоқликда чегара бор экан. Ўша чегарадан ўтиш анча осонроқ дейишди. Энди сўнгги йўл: Ўзбекистонга Германия орқали ўтиш. Эсон-омон Германияда етиб олсак, сўнг Ўзбекистонга кетамиз.

 

Сарвар Камолов:

— Донецкдан поездга амаллаб чиқиб олдим. Львовскга йўл олдик. 30 нафармиз, барчамиз ўзбекистонлик. Кеча подвалларда тунадик. Узоқдан портлаш овозлари эшитиб турди. Ҳамма саросимада. Транспорт жуда кам. Бўлса ҳам уларга чиқа олмаймиз. Вокзалга етиб келгунга қадар 80-90 километр пиёда юрдик. Бу эса осон эмас. Орамизда ёши катталар, аёллар ҳам бор. Юртимизга қайтишни истаймиз.

 

Ихтиёр Ибодуллаев:

— Мен Конотопда қолиб кетдим. Чегарадан ўтолмаяпман. Пулим жуда кам қолган. Мендан 35 метр узоқликда яна 5 та танишим ҳам бор. Ўзбекистон элчихонаси билан гаплашиб турибман. Ўзбекистонликлар эвакуация қилинаётганини эшитиб хурсанд бўлдим. Аммо улар Канапот шаҳригача келишмаяпти. Мен эса бу ердан чиқиб кетолмаяпман. Жуда ёмон аҳволдаман. Еб-ичишимга шу ерлик маҳаллий аҳоли ёрдам беряпти. Нон топиб ейиш учун дуч келган ишни қилиб кун кечиряпман.

 

Муножат Валиева

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Айни пайтда Украинада қолиб кетган ватандошлар қисмати | Zamon.uz