энг долзарб

Давлат пуллари тўғри сарфланган — Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари

Акмал Бурхонов Кинематография агентлиги фаолияти атрофидаги "деди-деди"ларга ойдинлик киритилди.

Давлат пуллари тўғри сарфланган — Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари

 

Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 10 март куни Тошкентда бўлиб ўтган Агентлик фаолиятига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди. Текширишлар давомида Фирдавс Абдухолиқов томонидан давлат маблағлари ўзлаштирилмагани тасдиқланган.

 

“Мен бир нарсага аниқлик киритмоқчиман. Кинематография агентлиги масаласида “Нима учун маъмурий жавобгарлик, кичкина пул билан жиноий жавобгарлик? Қамалганлар ҳам бўлган”, деб кўплаб муҳокамалар бўлди. Бир нарсани айтиш керакки, бу ерда давлат маблағлари ноқонуний ўзлаштирилган ёки давлат маблағининг кимнингдир киссасига кетган ҳолати йўқ.

 

Бу ерда харидларни амалга оширишда, яъни танловни эълон қилишда манфаатлар тўқнашуви борлиги тўғрисида хабар қилмаганлиги ҳақида гап кетяпти. Ажратилган пуллар қонуний ишлатилган. Яъни у пулларни ноқонуний сарфлаш ҳолати бўлмаган. Берилган буюртма асосида материал тайёрлаб берилган.

Пуллар тўғри сарфланган. Гап шу ҳақда кетяпти. Бу ерда айнан манфаатлар тўқнашуви борлиги тўғрисида ўзини четлаштирмагани ҳолати бўйича маъмурий жавобгарлик берилган. Яъни шунча пулни кимдир еб юбориб, давлат бюджети талан-торож қилингани ҳолати эмас. Шуни эътиборга олишингизни сўраб қолар эдик.

Прокуратура идоралари томонидан ўрганилганда, бу маблағлар талан-торож қилинмагани, агарда талон-торож қилинганида Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жавобгарликка тортилар эди”, — дейди А.Бурҳонов

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.