“Челси” яна бир ҳомийсидан айрилди
Лондонликлар ҳомийси "Hyonde" клуб билан ҳамкорликни тўхтатди.

10 март санасида Буюк Британия ҳукумати клуб эгаси Роман Абрамовичга нисбатан санкция киритди ва унинг барча активларини музлатиб қўйди. Ўз навбатида, россиялик миллиардерга тегишли бўлган "Челси" клубининг ҳам барча активлари музлатиб қўйилган.
"Hyonde" сўнгги йилларда дунё миқёсида футбол ривожи учун энг кўп қайғураётган компаниялардан бири. Биз "Челси" билан ҳамкорлигимиз доирасида футболчилар, мухлислар ва оммавий футболни қўллаб-қувватлай олганимиз билан фахрланамиз. Аммо ҳозирги чигал вазиятда барчаси ўз изига тушиб кетмагунича клуб билан маркетинг ва тижорий алоқаларимизни тўхтатишга қарор қилдик", — дейилади компания баёнотида.
Аввалроқ, лондонликларнинг титул ҳомийси "Three" компанияси ҳам клуб билан келишувни бекор қилганди.








