"Ньюкасл" 100 миллион евролик трансферни амалга оширaди
Инглиз клуби таркибини кучайтиради.

"Ньюкасл" Виктор Осимхенни 100 миллион еврога сотиб олиш ҳақида ўйламоқда.
Январь ойида Англия клуби нигериялик футболчи трансфери борасида таклиф билан чиқди. Бироқ "Наполи" мазкур таклифни рад этганди.
"Қарғалар" 23 ёшли голеадорни ёзги трансферлар ойнасида ўз сафига қўшиб олишга яна бир бор уриниб кўради.
Эслатиб ўтамиз, Осимхен жорий мавсум А Серия доирасида 18 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол уришга муваффақ бўлди.








