“Челси”дан кейинги навбат “Витесс”га
Россиялик олигархлар футбол клубларини сотишга шошилмоқда.

Лондоннинг “Челси” клубини эгаси Роман Абрамовичнинг ҳикояси бошқа россиялик олигархларни ҳам жиддий қўрқитган кўринади. Россиянинг Украинага бостириб кириши учун киритилган санкциялар туфайли катта пул сармоясидан маҳрум бўлишни истамаганлар клубларни сотишга шошилмоқда.
Нидерландиянинг “Витесс” клубининг асосий акциядори ҳисобланган Валерий Ойф ҳам уни сотишга қарор қилди. У ҳозирги сиёсий вазият туфайли шундай қадам ташлашга мажбур эканини яхширмади.
"Витесс" билан хайрлашиш мен учун жуда оғриқли, аммо ҳозирги вазиятда клуб, ходимлар, мухлислар, ҳомийлар ва бошқа манфаатдор томонлар манфаатларини кўзлаб, бу қийин қарорни қабул қиляпман. Мен ҳар доим клуб билан жуда боғланганимни ҳис қилардим ва ажойиб ўйинлардан завқланардим.”, - деди россиялик мутахассис.








