Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси Львовга кўчирилди
Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили хабар берди.

Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги Элчихонаси вақтинча Львов шаҳрида жойлашганлигини маълум қиламиз.
Элчихона дипломатлари томонидан мунтазам равишда Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш ишлари давом этмоқда. Украинанинг турли ҳудудларида жойлашган ватандошлар билан доимий алоқалар ўрнатилган.
Маълумот учун: Элчихонанинг электрон почта манзили: embassy@uzbekistan.org.ua







