энг долзарб

Ташқи қарз олиш янги тартибда назорат қилиниши мумкин

Унда корхонанинг молиявий аҳволи инобатга олинади.

Ташқи қарз олиш янги тартибда назорат қилиниши мумкин

 

Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат иштирокидаги корхоналар томонидан ташқи қарзларни жалб қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 107-сон қарорида қабул қилинди.

 

Унга кўра, 2022 йил 1 майдан бошлаб:

 

— ташқи қарзни жалб қилиш ва уни тақдим этишни тартибга солиш мақсадида давлат иштирокидаги корхоналар, молиявий ҳолатига кўра, "паст хатарли", "ўрта хатарли" ва "юқори хатарли" тоифаларга автоматик тарзда тоифаланади;

— жалб этиладиган ташқи қарз миқдори давлат иштирокидаги корхоналарнинг бизнес-режасида акс эттирилади.

— Чора-тадбирлар давлат унитар корхоналари ва устав капиталида давлат улуши 5 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ва устав капиталининг 5 фоизи ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар томонидан ташқи қарзни жалб қилиш ва улардан фойдаланиш устидан назорат ўрнатишга йўналтирилган.

Ҳужжат билан қуйидагилар белгиланди:

 

— давлат иштирокидаги корхоналарнинг жалб қилинадиган ташқи қарзга хизмат кўрсатиш харажатлари (фоиз ставкаси, комиссия ва бошқа тўловлар йиғиндиси)нинг юқори чегараси Давлат харидлари очиқ ва шаффоф амалга оширилишини таъминлаш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда – Республика комиссияси) томонидан ҳар чоракда белгилаб борилади;

— давлат иштирокидаги корхоналарнинг ташқи қарзлар ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини ва бошқа ҳужжатларини ваколатли органларда экспертизадан ўтказиш Республика комиссиясининг ижобий хулосаси ёки унинг хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганидан кейин амалга оширилади.

Қарор билан Давлат иштирокидаги корхоналар томонидан ташқи қарзларни жалб қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низом ташқи кредит жалб қилиш учун Республика комиссиясидан рухсат олиш ҳамда давлат иштирокидаги корхоналарнинг ҳолати ва фаолиятини мониторинг қилишни тартибга солади.

Маълумот ўрнида: давлат ташқи қарзи ЙИМ ҳажмининг 60 фоизидан ошмаслиги белгиланганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг давлат қарзи қарийб 26,5 миллиард АҚШ долларига етгани ҳақида хабар берилганди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Ташқи қарз олиш янги тартибда назорат қилиниши мумкин | Zamon.uz