энг долзарб

53 та ёғ-мой корхоналари жавобгарликка тортилди

Самарқанддаги мониторингда ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан 55 та ёзма кўрсатма берилган.

53 та ёғ-мой корхоналари жавобгарликка тортилди

 

“Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари соҳавий инспекторлари томонидан вилоятда фаолият юритаётган мавжуд 73 та ёғ-мой корхоналарида мониторинг тадбирлари ўтказилди.

 

Тадбирлар давомида 51 та ёғ-мой корхоналари фаолияти амалдаги ҳуқуқий талабларга жавоб бермаслиги, ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқаришда тўлиқ технологик цикллари, ишлаб чиқарилган ёғ-мой маҳсулотларига санитария эпидемиологик хулоса ва мувофиқлик сертификатлари мавжуд эмаслиги юзасидан 73 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

 

Аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан 55 та ҳолатда ёзма кўрсатма берилган бўлиб, 18 та ҳолатда тўпланган ҳужжат қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга жўнатилди.

 

Самарқанд шаҳридаги “Сабзовотнавуруғлари” МЧЖда ва Тайлоқ туманидаги “Пет Агро ойл” МЧЖда мониторинг таҳлиллари олиб борилиб, таҳлилда иккала жамиятда ҳам Президентимизнинг 2020 йил 27 октябрдаги Фармони талаблари бўйича тўлиқ циклда фаолият олиб бораётганлиги ҳамда  2021 йил 17 мартдаги қарор ижроси юзасидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар товар хом-ашё биржаси орқали сотилаётганлиги маълум бўлди.

 

Бундан кўзланган асосий мақсад, ички истеъмоли бозорини сифатли ва арзон ёғ-мой маҳсулотлари билан таъминлаш, жаҳон талабларига мос, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдир.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

53 та ёғ-мой корхоналари жавобгарликка тортилди | Zamon.uz