Эгизакларни дунёга келтирган она вафот этди
Бу "Мохи Хосса роддом" ""туғруқхонасидаги оналар билан боғлиқ тўртинчи воқелик.

Ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳар туғруқхонасида 22 ёшли аёл вафот этгани тўғрисида хабарлар тарқалди.
Аниқланишича, Бухоро шаҳрида яшаган 1999 йилда аёл 9 март куни туғиш учун касалхонага келиб, эгизак фарзандларни дунёга келтирган. Орадан 2 кун ўтиб, аёл вафот этган.
Марҳуманинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Туғруқхонага аёлини олиб борган манбаанинг хабар беришича, "Шейхонча" маҳалласида яшовчи аёл вафот этган.Ҳолат юзасидан расмий хабар ҳам изоҳ ҳам олишни имкони бўлмади.
Маълумот учун: 2021 йил май ойида ҳам ҳомиладор аёлнинг ўлими билан боғлиқ ҳолат юз берган. Прокуратура текшируви натижаси юзасидан жамоатчиликка ҳеч қандай маълумот тақдим этилмади.
Ҳозирда Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







