Мен UFC ва Bellator билан уришмоқчи эмасман — Хабиб Нурмагомедов
Cобиқ UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов "Eagle FC" промоушени ҳақида гапирди.

"Билмадим, нима учундир матбуот мени Bellator ҳамда UFC промоушенлари президентлари Скотт Кокер ва Дана Уайт билан таққослайди. Мен Скотт Кокерни анчадан бери биламан. У Сан-Хоседан, мен ҳам ўзимни Сан-Хоселик деб ҳисоблайман. Чунки у ерда 10 йилдан бери машғулот ўтказаман. Дана эса менга амакимдек бўлиб қолган.
Улар билан муносабатларим сизлар ўйлагандан ҳам аъло даражада. Мен шунчаки ўз промоушеним орқали юлдузми, ёшми, бошқа жангчиларга ҳам имконият тақдим этяпман. Ўртамизда ҳеч қандай уруш йўқ. Мен UFC ва Bellator билан уришмоқчи эмасман", — деди Хабиб.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Конор Макгрегор "Челси"ни сотиб олмоқчи эканлиги ҳақида хабар берилганди.







