Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Давлатимиз раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевни Биринчи Президент куни билан самимий қутлади.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Амалий ҳамкорликка оид қўшма лойиҳа ва дастурларни, аввало, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва гуманитар соҳаларда илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Президентлар халқаро кун тартибини, жумладан, шу ойда Ўзбекистон Республикаси раислигида бўлиб ўтадиган МДҲ саммитига тайёргарлик кўриш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.
Ҳамдўстлик ва бошқа минтақавий ҳамда глобал тузилмалар доирасидаги яқин мулоқотни давом эттиришга тайёр эканликларини таъкидладилар.
Суҳбат сўнгида қардош мамлакатларимиз ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантиришга икки томоннинг ҳам интилиши қатъий экани тасдиқланди.







