энг долзарб

Карим Баҳриев: “Ҳақиқатни ёзинг ва ҳеч ким сизни судга бера олмасин”

"Чимён" сиҳатгоҳида медиа-форум ташкил қилинди.

Карим Баҳриев: “Ҳақиқатни ёзинг ва ҳеч ким сизни судга бера олмасин”

 

Фарғона вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида “Чимён” сиҳатгоҳида ташкил этилган медиа-форум давом этмоқда.

 

Ихтисослашган олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, республика оммавий ахборот воситалари бош муҳаррирлари, мамлакат ва хорижий ахборот агентликлари вакиллари, таниқли журналистлар иштирокида ўтказилаётган маҳорат дарслари, амалий машғулотлар расмиятчиликдан холи, баҳс-мунозаралар остида кечяпти.

 

Самарқанд вилояти “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири, сенатор Фармон Тошев босма нашрларнинг жамият ҳаётидаги ўрни хусусида сўз юритиб, ижодий жамоалар олдида катта масъулият борлигини таъкидлади. Адлия вазирлиги медиамаркази раҳбари Бобур Алихонов ҳозирги замон медиа ландшафтдаги ўзгаришлар, ривожлантириш тенденциялари ва вазифалар хусусида гапирди.

 

– Бугун медиаконвергенция муҳим, – дейди у. – Матбуот соҳасида фақатгина газета чиқариш билан чекланиб қолиш керак эмас. Газетанинг сайтини яратиш, ижтимоий тармоқлар орқали фаол ахборот узатиш, телевидеомаҳсулотлар яратиш, яъни мавжуд барча воситалардан унумли фойдаланиш зарур. Газета таҳририятларида ижтимоий тармоқлардан фарқли салоҳиятли журналист кадрлар бор. Фактлар билан чекланиб қолмай шарҳ жанри, таҳлилий жанрлардаги материалларни кўпайтириш зарур. Жамият учун иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа йўналишлардаги шарҳлар ҳар доимгидан ҳам зарур. Ахборот бериш билан бирга фактлар моҳиятини очиб беришга эътибор қаратиш, барча соҳаларнинг кучли экспертларига суяниш ҳам мақсадга мувофиқдир. Шундагина журналистга жамиятда эҳтиёж бўлади.

 

Медиафорумда таниқли журналист, Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ўқитувчиси Карим Баҳриев журналистларнинг қонунчиликдан хабардорлиги, халқаро ҳуқуқ, касб ахлоқи, кодекслар амалиёти ва ижтимоий масъулият борасида сўз юритди.

 

– Журналистлар фаолиятини тартибга солувчи бир қатор қонунлар бор, аммо улар ҳеч қачон бу қонунлар учун судланмайди, – дейди Карим Баҳриев. –Жиноят кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга кўра жавобгар бўлади. Шу боис оммавий ахборот воситалари ходимлари барча қонунчилик нормаларини, хусусан, халқаро ҳуқуқни яхши билишлари керак. Ҳуқуқий билим ва малака иш жараёнида жуда зарур. Ҳақиқатни ёзинг ва ҳеч ким сизни судга бера олмасин. Медиафорумда бу борадаги журналистларнинг маҳорати билан ўртоқлашдик.

 

Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов ҳамда "ТОКИО МХ" телекомпанияси халқаро алоқалар бошқармаси бошлиғи Нобуёши Широта иштирокида вебинар-тренинг эса барчада катта қизиқиш уйғотди. Хорижлик журналист кунчиқар юртдаги оммавий ахборот воситаларида холислик меъёрлари борасида атрофлича маълумотлар берди.

 

Нобуёши Широтанинг таъкидлашича, Япония медиаси ҳам беш турга бўлинади: газета, радио, телевидение, журнал ва электрон журналистика. Оммавий ахборот воситалари орасида газеталар энг оммабоп ҳисобланиб, кучли таъсирга эга экан. 1990 йилдан "интернет эраси" бошланган бўлса-да газета ва радио таҳлил кучига эгалиги боис етакчиликни қўлдан бой бергани йўқ.

 

Видеомулоқот сўнгида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилояти бўлими раиси Муҳаммаджон Обидов япониялик тўрт нафар журналистни тажриба алмашиш мақсадида Ўзбекистонга таклиф этди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Карим Баҳриев: “Ҳақиқатни ёзинг ва ҳеч ким сизни судга бера олмасин” | Zamon.uz