Сиёсат

Омбудсманнинг фаолиятидан сенаторлар қониқдими?

Сенатнинг 24-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.

Омбудсманнинг фаолиятидан сенаторлар қониқдими?

 

Мазкур масала юзасидан Омбудсман Феруза Эшматова сўзга чиқди.

 

Таъкидланишича, Омбудсман ва унинг минтақавий вакиллари томонидан 9 та асосий йўналишлар бўйича ишлар амалга оширилган.

 

Сенаторлар томонидан Омбудсманга келиб тушган ижтимоий, иқтисодий ва экологик ҳуқуқлар билан боғлиқ мурожаатлар ўтган йилга нисбатан камайган бўлса-да, фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари билан боғлиқ мурожаатлар сони ошганлиги қайд этилди.

 

Бундан ташқари, мурожаатлар тўлиқ, холисона ва чуқур кўриб чиқилмаганлиги, унга юзаки ёндашилганлиги ҳамда мурожаат муаллифларига жавоб хатлари ўз вақтида юборилмаганлиги оқибатида ҳисобот даврида келиб тушган мурожаатларнинг 4 655 таси ёки 25 фоизини такрорий мурожаатлар ташкил қилгани танқид қилинди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 2 бараварга кўпайган.

 

2021 йилда Омбудсман томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотларга киритилган жами 94 та таъсир чоралардан (хулоса, тақдимнома ва даъво ариза) фақат 58 таси (61 фоизи) қаноатлантирилган. Аммо қолган таъсир чораларининг тўлиқ ечими таъминланмаганлиги, бунда Омбудсман томонидан Олий Мажлис палаталарининг парламент назорати институтидан етарли фойдаланмагани қайд этилди.

 

Шу билан бирга, ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахсларни қийноққа солиш ва камситувчи муомалада бўлиш бўйича ўтказилган мониторингнинг натижадорлиги етарли эмаслиги ҳам кўрсатиб ўтилди.

 

Шунингдек, мажлисда сенаторлар томонидан Омбудсманга фуқароларнинг мурожаатларини холисона кўриб чиқиш ҳамда муаллифларга ўз вақтида ва асосли жавоб бериш орқали такрорий мурожаатлар сонини камайтиришга, вазирлик, давлат идоралари ҳамда нодавлат ташкилотлари билан биргаликда маҳаллаларда фуқароларни ҳуқуқий маданияти ва билимларини оширишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш ҳамда мурожаатларда қайд этилган муаммоларни жойида ҳал этиш борасида тегишли тавсиялар берилди.

 

Мазкур масала юзасидан Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.

custom img

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

custom img

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

custom img

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

custom img

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"