Пекин Россияга катта таъсир кўрсатиш имкониятига эга — Сингапур ТИВ
Шунингдек, янги дунё тартиботидаги Хитойнинг ўрни ҳақида маълумот берилди.

Хитой янги дунё тартиботи шаклланишида энг муҳим давлат. Бу ҳақда Сингапур ташқи ишлар вазири Вивиан Балакришнан маълум қилди.
Вазир Хитой тобора катта аҳамиятга эга бўлиб бораётганини қайд этган. "Пекин Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолиш муҳимлигини таъкидлади. Хитойнинг кейинги қадамларини кузатиш зарур", — деган у.
Балакришнан дунё иқтисодиёти бўлиниши хақида хам гапирган.
Унинг сўзларига кўра, агар жаҳон иқтисодиёти, глобал етказиб бериш занжирлари ва технологиялар парчаланиши кучайса, бутунлай янги дунё шаклланади.
Ташқи ишлар вазири, шунингдек, Хитойнинг Россияга катта таъсирга эгалига эътибор қаратган. унинг сўзларига кўра, яқин кунларда буниннг ҳақиқат ёки ёлғонлиги маълум бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой Тайвань мустақиллигини тан олмаслиги тўғрисида хабар қилинганди.







