энг долзарб

Сўнгги 5 йилда мажбурий меҳнатга қарши қаратилган 32 норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди

Сенатнинг йигирма тўртинчи ялпи мажлиси бошланди. Танзила Норбоева пахтага қўйилган бойкотнинг бекор қилинишига муносабат билдирди.

Сўнгги 5 йилда мажбурий меҳнатга қарши қаратилган 32 норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди

 

“Мажбурий меҳнат масаласига эътибор берилмагани ортидан 2009 йилда “Cotton Campaign” халқаро коалицияси Ўзбекистон пахтасига бойкот эълон қилганди. Оқибатда, 330 дан ортиқ йирик компаниялар бу тақиққа амал қилиб келди. Ўзбекистон катта салоҳият ва имкониятга эга бўлса-да, 13 йил давомида биз бу бойкотдан азият чекиб келдик”, — деб қайд этди Сенат раиси.

 

Унинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда мажбурий меҳнатни бутунлай йўқ қилишга қаратилган катта ишлар амалга оширилди. Хусусан, энг аввало, катта сиёсий ирода кўрсатилди. Иккинчидан, қонунчилик базаси мустаҳкамланди. Норбоева сўнгги 5 йилда мажбурий меҳнатга қарши қаратилган 32 норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганини маълум қилди.

 

Танзила Норбоева бойкотнинг бекор қилиниши катта аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Сенат раҳбари мажбурий меҳнат ва одам савдосига қарши курашда фаол ёрдами учун вазирликлар, фуқаролик жамияти фаоллари, журналист ва блогерларга миннатдорлик билдирди.

Сенатнинг йигирма тўртинчи ялпи мажлиси давом этмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.