Дани Алвес: “Педри менга Хавини эслатади”
“Барса” ҳимоячиси Дани Алвес Педри ҳақида гапирди.

“Барселона” ҳимоячиси Дани Алвес каталониялик ярим ҳимоячи Педрининг ўйини ҳақида фикр билдирди.
“Барселона”га қайтганимдан кейин Педри кўпроқ ҳайратда қолдирди. У ақлли ўйнайди. Педри менга Хавини эслатади. У бошқалар кўрмайдиган ҳолатларни кўра олади”, — дея футболчининг сўзларидан “ESPN” нашри иқтибос келтирди.
Эслатиб ўтамиз, 38 ёшли Алвес 2008 йилдан 2016 йилгача “Барселона” футболчиси бўлган. Бразилиялик ҳимоячи 2021 йилнинг ноябрь ойида жамоага қайтиб, мавсум охиригача шартнома имзолади.
Шу мавсумда Алвес “Барселона” сафида 7 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди, 3 та голли узатмани амалга оширди.
Аввалроқ, энг яхши тўпурар номига Агуэро номи қўйилиши ва Хави Погбанинг “Барса”га ўтишини истамагани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







