“Бавария” етакчилари жамоани тарк этадими?
Клуб бошқарув раиси бунга жавоб берди.

“Бавария” клуби бошқаруви раиси Оливер Канн жамоа етакчилари Роберт Левандовски, Мануэл Нойер ва Томас Мюллернинг шартномаси борасидаги саволларга жавоб қайтарди.
“Бу футболчиларимизнинг “Бавария”ни тарк этиши учун сабаб кўрмаяпман. Левандовски, Нойер ва Мюллер билан ҳали яна бир йил давом этадиган амалдаги келишувимиз мавжуд. Шундай экан, саросималикка ҳожат йўқ. Аввал ҳам айтгандим, биз, албатта, музокара ўтказамиз. Уларни таркибда қолиши – биз учун муҳим”- деган Канн.








