Cаломатлик

Наврўз дастурхонидан тановул қилишда нималарга эътибор бериш керак?

ССВ бу бўйича аҳолига мурожаат билан чиқди

Наврўз дастурхонидан тановул қилишда нималарга эътибор бериш керак?

 

 

 

Наврўз байрами арафасида аёллар баҳорий айём дастурхонини қандай таомлар билан тўлдириш ҳақида бош қотираётгани сир эмас. Ушбу айёмда тўғри овқатланиш катта аҳамият касб этади? Бу борада нималарга амал қилиш керак? Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу масала юзасидан маслаҳат берди.

 

Инсон соғлиғи овқатланишнинг алоҳида таркибига, маҳсулотлар ва таомларнинг сифатига бевосита боғлиқ бўлади. Тўғри овқатланиш барча маълум бўлган касаллик ҳолатларининг 80 фоизининг олдини олишда аҳамиятлидир.

 

Наврўз айёми кунларида халқимиз кўкламга етганлик шукронаси сифатида, маҳаллаларда байрам сайллари ўтказиш тараддудида бўлади. Шу кунларда дастурхонга кўклам таомларни билан биргаликда ўнлаб турдаги егуликлар, таомлар, пишириқлар ва ширинликлар қўйилади. Бу эса баҳорги ҳолсизлик билан юзма-юз турган инсон организми  учун анча оғирлик қилиши турган гап.

 

Овқат тўлиқ ҳазм бўлмасдан туриб, яна таом ейилса, ҳазм жараёни оғирлашади. Чунки ошқозонда овқат устига яна таом тушиши шира аралашиш меъёрини бузади. Бу ўз ўрнида кишида қорин ғулдираши, дам бўлиши ва лоҳаслик каби ҳолатларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади.

 

Маълумки, меъда овқатга тўлиб кетса, унинг ҳаракат функцияси ёмонлашади, натижада ошқозондаги озиқ моддаларнинг шира билан аралашиши қийинлашиб, ҳазм жараёни издан чиқади.

 

Агар қорин тўйишига оз қолганда овқатдан қўл тортилса, киши ҳазм аъзоларининг иши енгиллашади, одам ўзини яхши ҳис қилади ва кейинги овқатланишга иштаҳа сақлайди.

 

 Демак, байрам кунларида нохуш ҳолатларга барҳам бериш учун, аввало, овқат истеъмол қилиш тартибига риоя қилиш лозим. Кун давомида сабзавотли салатлар, ошкўклар, ҳўл мевалардан, кўклам неъматларидан оз-оздан истеъмол қилингани маъқул.

 

Табиий маҳсулотлар кўпроқ ейилганда 50 фоиз ҳолларда ҳазм қилиш аъзолари яхши ишлайди. Натижада меъда-ичаклар иши осонлашиб, организмнинг овқат ҳазмига сарфланадиган энергияси бирмунча тежалади.

 

 

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"