Хави: "Кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"
"Барселона" бош мураббийи Хави "Реал" устидан қозонилган йирик ғалаба ҳақида гапирди.

"Бу — "Барса"нинг барча мухлислари учун бахтли кун. Кўпроқ гол уришимиз мумкин эди.
"Реал"нинг стадионида рақибдан бунчалик устун бўлишни кутмагандим. Улар бир ҳафта дам олишди, биз эса жума куни Туркиядан учиб келдик.
Ажойиб ўйнадик ва бундан жуда мамнунман. Ўйин борасида ҳам, натижа борасида ҳам "Реал"ни ортда қолдирдик. Қулоғимизгача табассум билан кетамиз.
Соврин ҳақида ўйламасдан камтарлик билан ишлашда давом этишимиз керак", — деди Хави.
Аввалроқ, "Бавария" етакчилари жамоани тарк этиши ҳақида хабар берилганди.







