Ўзбекистон Россияга Ту-214 самолётларини ишлаб чиқаришни тиклашда ёрдам бериши мумкин
Ўзбекистон ва Татаристон ўртасида инвестиция ва иқтисодий ҳамкорлик бўйича ўтказилган давра суҳбатида ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.

"Ту-214 самолётини ишлаб чиқаришни қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Лойиҳа, албатта, осон эмас. Ўзбекистон билан ўзаро ҳамкорликка ишонамиз", — деди Татаристон президенти ёрдамчиси Равиль Зарипов.
Гап самолётнинг айрим қисмларини биргаликда ишлаб чиқариш ҳақида кетмоқда.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Хуррам Тешабоевнинг сўзларига кўра, Тошкент механика заводида ишлаб чиқарилаётган бутловчи қисмлар базаси рўйхатини кенгайтириш бўйича келишувлар мавжуд.
Маълумот учун: Ғарб давлатлари авиация саноатига қарши санкциялар киритганидан кейин Россияда Ту-214 ўрта масофали йўловчи лайнерининг серияли ишлаб чиқарилишини қайта тиклаш бўйича режалар пайдо бўлди.







