Швецияда ўқувчи икки нафар ўқитувчини отиб ўлдирди
Гумондор полицияга ўзи қўнғироқ қилиб воқеа ҳақида айтган.

Швеция жанубидаги ўрта мактабда икки ўқитувчи ўқувчи томонидан отиб ўлдирилди.
Ушбу ҳодиса Швециянинг учинчи йирик шаҳри Малмода юз берди. 18 ёшли талаба воқеа жойида ҳибсга олинган. Полицияга кўра, қурбонлар 50 ёшлардаги икки аёл.
Гумонланувчи полицияга ўқитувчиларни қандай ва нега ўлдиргани ошкор қилмаган.
Малмо полицияси бошлиғи Петра Стенкула матбуот анжуманида "Ҳозирча бу ҳақда изоҳ беришга эрта" деди. Унинг сўзларига кўра, офицерлар хабар берилганидан 10 дақиқа ўтгач, шаҳар марказидаги Малмо Лотин мактабининг учинчи қаватида гумондор ва икки жабрланувчини топган.
Маълум қилинишича, ўқ узган ўқувчининг ўзи полицияга қўнғироқ қилиб, икки кишини ўлдирганини ва учинчи қаватда эканлигини айтди.







