энг долзарб

Тошкент шаҳрида март ойидаги ёғган ёғин тарихий рекордни янгилаши мумкин

Ўтган аср ҳам, ундан олдинги асрнинг охирларида ҳам пойтахтда март ойида 184 мм дан кўп ёғингарчилик бўлмаган.

Тошкент шаҳрида март ойидаги ёғган ёғин тарихий рекордни янгилаши мумкин

 

Тошкент шаҳрида кузатувлар 1870 йилда бошланган. Мана 152 йилдирки шаҳарда, мунтазам ҳеч қандай узилишларсиз метеорологик кузатувлар амалга ошмоқда.

 

Ёши катталар жуда яхши эслашади, 1968-1969 йилнинг қиш мавсуми Ўзбекистонда жуда совуқ ва кўп қорли бўлган. Шу билан биргаликда 1969 йил март ойида ёғинлар ҳам фавқулодда кўп ёғган.

Бир ой давомида умумий ёғин 184 мм бўлган. Бу, пойтахтда баҳор мавсуми бошидаги ой учун кузатувлар тарихида энг кўп ёғин ёғган кўрсатгичдир.

 

Март ойида ўртача ёғингарчилик ой давомида 70.2 мм ёғади. Ҳозирнинг ўзида пойтахтда 168 мм ёғин ёғиб бўлди. Бу, Тошкентда бир йилда ёғиши керак бўлган ёғиннинг 37% идир. Ойдаги меъёрий ўртача қийматнинг эса 240 %идир.

Ўзгидромет томонидан ёғинлар пойтахтда 25 мартга ўтар кечаси, 26 ва 27 март кунлари ёғиши прогноз қилинмоқда.

 Ишончли иқлими моделлари бу давр учун пойтахтда яна умумий 16 мм га яқин ёғин ёғишини прогноз қилган. Балки, ушбу ой охирида пойтахтда тарихий рекорд ёғингарчилик кузатилишига гувоҳ бўлармиз.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Тошкент шаҳрида март ойидаги ёғган ёғин тарихий рекордни янгилаши мумкин | Zamon.uz