Ҳабиб Нурмагомедовнинг сирли бизнеслари
У чемпионликдан топган пулларини даромад келтирадиган турли тижорат лойиҳаларига сарфлаган.

Ҳабиб Нурмагомедов енгил вазн тоифасида UFC, жанговар самбо бўйича икки карра жаҳон, қўл жанги бўйича Евроосиё чемпиони. У Россия чемпиони сифатида ҳам тан олинган. Нурмагомедов нафақат спорт, балки бизнесдаги яхши ютуқлари билан ҳам танилган.
“FITROO by Khabib”
Бу бизнесда Ҳабибдан ташқари унинг шериклари Умар Нурмагомедов ва Ислом Махачевлар ҳам бор. Бренд соғлом ва фаол турмуш тарзини олиб борадиган, ўз диетаси ҳақида қайғурадиган, яхши формада бўлишни хоҳлайдиган инсонлар учун яратилган. Бренд турли даражадаги қулайликларни таклиф этади.
EAGLE MOBILE
Ушбу компания уяли алоқа оператори хизматларини тақдим этади. Бренд ҳалол фаолият ва шаффоф иш шароитларига амал қилади. Шунинг учун у ҳеч қачон ўз мижозларига кераксиз хизматларни таклиф қилмайди. Фойдаланувчилар самарадорлик ва менежерларнинг доимий иш тартибларини эътироф этади. Ушбу бизнеснинг ўзига хос хусусияти хайриядир. Абонентлардан тушадиган маблағларнинг бир қисми меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, оғир касалликларга чалинган ва ногиронларга ёрдам берадиган фондларга йўналтирилади.
EFC (Eagle Fighting Championship)
Ушбу бизнес лойиҳани Ҳабиб Нурмагомедовнинг энг муҳим ташаббуси деб аташ мумкин. Мазкур лойиҳада собиқ спортчи аллақачон иккита — Нижний Новгород ва Москва шаҳарларида ўтказган. Ҳабиб “GFC” лигасига эгалик қилувчи “Goriila Energy”дан лигани сотиб олган. Ушбу лойиҳага энг кўп сармоя киритилган. Чунки у спортни ривожлантириш билан боғлиқ ва янги спортчиларни жалб қилишга ёрдам беради.








