Салим Абдувалиев “Людвиг Нобель” мукофотини қўлга киритди
Айни пайтда Россияда лауреатларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.

Айни дақиқаларда Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида Людвиг Нобель мукофотини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтмоқда.
Ушбу маросимда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий, иқтисод фанлари номзоди, дунёнинг бир нечта нуфузли университетлари фахрий доктори, меценат Салим Абдувалиев ҳам иштирок этяпти.
Салим Киргизбаевичга 1888 йилда асос солинган, 2005 йилдан қайта йўлга қўйилган Людвиг Нобель премиясининг 2022 йилги мукофоти топширилди.
Бу мукофот лауреатларга инсоният олдидаги буюк ишлари, профессионализм, эришган ютуқлари учун тақдим этилади.








