Спорт

Миллий жамоамиз ўйинига чипталар нархи арзонлаштирилди

Шу кунларда Наманганда “Navruz Cup-2022” халқаро турнири ўтказилмоқда.

Миллий жамоамиз ўйинига чипталар нархи арзонлаштирилди

 

Наманганда ўтказилаётган “Navruz Cup-2022” халқаро мусобақасининг 29 март куни бўлиб ўтадиган финал ва яримфинал ўйинлари учун чипталар нархи арзонлаштирилди.

 

“Навбаҳор” клуби расмий сайти хабарига кўра, мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида чипталар нархи барча секторларга бир хил – 20 минг сўм этиб белгиланган.

 

“Асосийси битта чипта харид қилиб, 29 март кунги иккита ўйин, яъни, Тожикистон – Қирғизистон ҳамда Ўзбекистон – Уганда миллий жамоалари ўртасидаги учрашувларни бевосита стадионда томоша қилиш имкониятига эга бўласиз. Шунингдек, стадионга ташриф буюрган мухлислар миллий жамоамиз футболчилари дастхатлари туширилган футболкаларни қўлга киритиш имкониятига ҳам эга бўлишади”, - дейилади клуб хабарида.

 

Аввалроқ, Элдор Шомуродовнинг нархи кескин кўтарилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Миллий жамоамиз ўйинига чипталар нархи арзонлаштирилди | Zamon.uz