Евроиттифоқ 2027 йилгача Россия газидан халос бўлмоқчи
Иттифоқ жорий йил охиригача табиий ресурсларга бўлган талабни учдан иккига қисқартиришга умид қилмоқда.

Еврокомиссия 2027 йилгача Россия энергетика ресурсларидан халос бўлишни ният қилмоқда. Бу режалар Европа Иттифоқи мамлакатлари раҳбарлари томонидан маъқулланди.
"Биз 2027 йилга бориб Россиянинг қазиб олинадиган ёқилғисидан бутунлай мустақил бўлишни истаймиз. Жорий йил охиригача Россия газига талабимизни учдан иккига қисқартиришга умид қиламиз. Бу биз ўз олдимизга қўйган ва маъқуллаган мақсаддир", — деди Брюсселда бўлиб ўтган брифингда матбуот котиби.
Маълумотларга кўра, режалар тахминан икки ҳафта олдин эълон қилинган Европа Иттифоқининг "РеПоwер" ҳужжатида баён этилган бўлиб, унда 2027 йилгача Россия энергия ресурсларига қарамликни тугатиш мақсади кўрсатилган.







