Таълим

Меҳнат ярмаркасида 100 нафардан ортиқ талабага ишга қабул қилиш таклифи берилди

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида Юнусобод тумани бандликка кўмаклашиш маркази ҳамда Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамкорлигида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Меҳнат ярмаркасида 100 нафардан ортиқ талабага ишга қабул қилиш таклифи берилди

 

Меҳнат ярмаркасида университетнинг 500 га яқин талабалари ва 20 дан ортиқ теле ва радио йўналиши бўйича ташкилотлар ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги мутасаддилари ҳам қатнашди, дея хабар беради Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги.

 

Қайд этиш керак, жорий йилнинг 4 март куни Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтказилган йиғилишда талабалар бандлигини таъминлаш, уларнинг даромад топишлари учун қўшимча имкониятлар яратиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланган эди. 

 

Бу йил Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини илк битирувчилар тамомлайди. Бугун ташкил этилган меҳнат ярмаркасида ахборот соҳасидаги ўнлаб муассасалар 100 нафардан ортиқ талабани ўз ташкилотига ишга қабул қилиш таклифини берди.

 

Таъкидлаш жоиз, жорий йилнинг апрель ойида АОКА ҳамда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳамкорлигида соҳада фаолият кўрсатаётган босма ва электрон оммавий ахборот воситалари, нашриёт-матбаа корхоналари ҳамда кутубхоналар вакиллари иштирокида меҳнат ярмаркаси ўтказилиши кўзда тутилган. 

custom img

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

Абитуриентлар ўз натижаларини тўрт хил усулда билиши мумкин.

custom img

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

Тасдиқланган рўйхатдан жами 87 та вазирлик, идора, давлат органи, агентлик, уюшма ва йирик корхоналар ўрин олган.

custom img

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

40 мингга яқин 11-синф ўқувчисининг хорижий тил бўйича билим ва кўникмалари оширилди.

custom img

Ўзбекистонда айрим талабалар университет дипломини 3 йилда олиши мумкин

9-синф битирувчилари мактаб, академик лицей ёки техникумда икки йил таҳсил олиб, кейинги уч йилни маҳаллий ёки хорижий ҳамкор олийгоҳда давом эттириши мумкин бўлади.

custom img

B1 сертификатига эга абитуриентларга чет тили фанидан максимал баллнинг 75 фоизи берилади

Янги тартибга кўра, бир қатор сертификатларга эга педагоглар учун устамалар белгиланди.

custom img

Тошкентдаги айрим мактабларда давомат “ақлли” камералар орқали назорат қилинaди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирилди.

custom img

Марказий Осиё ягона билим ва инновациялар маконига айлантирилади

Самарқандда Марказий Осиё — Европа Иттифоқи университетлари конгресси бўлиб ўтмоқда

custom img

Римда Ўзбекистон–Италия олийгоҳлари ректорлари Иккинчи форуми бўлиб ўтди

Олий таълим тизимидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича 20 дан ортиқ шартномалар имзоланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"