Жаҳон

НАТО: у қандай ташкилот?

4 апрель куни альянс ташкил этилганига 73 йил тўлди.

НАТО: у қандай ташкилот?

 

4 апрель — НАТО ташкил топган кун. Дунёнинг энг йирик ҳарбий блокларидан бири бўлган ташкилот 73 йилдан буён Ғарбнинг ҳарбий-сиёсий ҳукмронлигини таъминлаб келмоқда. Қуйида НАТО ҳақида айрим фактлар келтирилади.

 

НАТО нима дегани?


NATO — North Atlantic Treaty Organization – Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти маъносини англатади

 

НАТОни тузишдан кўзланган мақсад нима?


Альянс собиқ бош котиби Андрес Фог Расмуссен ташкилот тузилиши мақсадини қуйидагича изоҳлаган:


“НАТО хавфли дунёда тузилган эди. СССР сояси Европага тушаётган бир пайтда, Атлантика океанининг икки қирғоғидаги 12 давлат ўз хавфсизлиги ва асосий қадриятлари: озодлик, демократия, инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлигини ҳимоя қилиш учун бирлашди”.

 

Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Собиқ Иттифоқ ва АҚШ ўртасида рақобат кучайиб кетди. Ғарбий Европа давлатларининг СССРнинг ҳарбий-сиёсий таъсирига тушиб қолиши хавфи пайдо бўлади. Бунга йўл қўймаслик мақсадида Вашингтон ташаббуси билан ҳарбий блок тузилиши ҳаракатлари бошланади.

 

1948 йил мартида Брюсселда Бельгия, Буюк Британия, Люксембург, Нидерландия ва Франция ўртасила “Брюссель пакти” имзоланди. Бу пактга НАТОнинг асоси деб қаралади. Бунга параллель равишда АҚШ, Буюк Британия ва Канада ўртасида ҳарбий блок тузиш тўғрисида махфий музокаралар олиб борилади.

 

Охир-оқибат 1949 йил 4 апрель куни 12 давлат вакиллари (АҚШ, Бельгия, Буюк Британия, Дания, Исландия, Италия, Канада, Люксембург, Нидерландия, Норвегия, Португалия, Франция) ўртасида Шимолий Атлантика шартномаси имзоланди. Айнан шу кун НАТОнинг ташкил топган куни ҳисобланади.

 

 НАТО қайси урушларда иштирок этган?

 

Аслида, Собиқ Иттифоқни “тийиб туриш учун” тузилган ҳарбий блок “совуқ уруш” даврида бирор марта қуролли низоларда қатнашмаган. Унинг фаоллиги СССР тарқалиб кетгандан сўнг бошланди.

 

Хусусан, илк марта НАТО 1994 йилда Босниядаги урушда иштирок этди. Ўшанда альянс серблар билан ҳаво тўқнашувида қатнашади. Жангда фақат АҚШ самолётлари иштирок этган.

 

Шундан сўнг НАТОнинг дунёнинг турли чеккаларидаги низолардаги иштироки кўпайиб борди: 1998 йилда собиқ Югославия уруши, 2001-2020 йиллардаги Афғонистондаги ҳарбий амалиёт, 2011 йилдаги Ливия уруши.

 

НАТО ва Ўзбекистон

 

1991 йилда Ўзбекистон Республикаси Шимолий Атлантика ҳамкорлиги кенгашига қўшилади. Шу тариқа альянс билан расмий муносабатлар ўрнатилади.

 

1994 йилда Ўзбекистон НАТОнинг “Тинчлик йўлидаги ҳамкорлик” дастурида иштирок этишни бошлади. Бундан кўзланган мақсад – ҳарбий кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш, терроризм, оммавий қирғин қуроллари тарқалиши ва бошқа глобал таҳдидларга қарши биргаликда қарши курашдир.

 

Ўзбекистон Афғонистондаги ҳарбий амалиёти пайтида альянсга айрим амалий ёрдам берган. Хусусан, 2005 йилга қадар Хонобод авиабазасидан фойдаланишга рухсат берилган. Бундан ташқари, узоқ йиллар давомида Ғарбнинг Афғонистондаги кучларига таъминот юклари етказиб берилишида Тошкент катта аҳамиятга эга бўлган.

 

НАТО ҳақида қизиқарли фактлар

 

НАТОнинг қудрати асосан олти давлатда тўпланган – АҚШ, Буюк Британия, Франция, Германия, Италия ва Туркия. Биргина АҚШнинг ҳиссасига альянс ҳарбий салоҳиятининг 30 фоизи тўғри келади.

 

Исландия — НАТОнинг ўз армиясига эга бўлмаган ягона аъзоси

 

Собиқ Иттифоқ ва унинг ҳуқуқий вориси бўлган Россияга турли вақтларда альянс аъзоси бўлиш учун ариза топширган. Хусусан, СССР 1955 йилда шундай истак билдирган эди. Владимир Путин эса ўз президентлиги бошида Москванинг НАТОга қўшмоқчи бўлганди. Бироқ ҳар иккала ҳолатда ҳам бу сўровларга “йўқ” деб жавоб берилган.

 

НАТО давлатларининг умумий ҳарбий бюджети 1 триллион доллардан ортиқ. Альянснинг янги стратегиясига кўра, аъзо давлатларнинг ҳар бири ўз ЯИМнинг камида 2 фоизини ҳарбий харажатларга ажратиши керак.

 

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

custom img

Токиода 34 кунлик рекорд: ёмғирсиз кун бўлмади

Токио марказида 27 августдан 29 сентябргача ҳар куни ёғингарчилик қайд этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"