Жаҳон

Эрон келишувга рози бўлмаса, қаттиқ зарбага учрайди— Трамп

Доналд Трамп Теҳронни АҚШ билан эҳтимолий келишув бўйича тезроқ ҳаракат қилишга чақирди.

Эрон келишувга рози бўлмаса, қаттиқ зарбага учрайди— Трамп

 

Доналд Трамп Эрон билан келишувга эришилмаган тақдирда, Теҳронга қарши ҳарбий зарбалар янада кучайтирилиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда Ахiоs нашри хабар берди.

 

Америка етакчиси нашрга берган интервьюсида Вашингтон Эрон билан келишувга эришишни истаётганини, бироқ Теҳрон ҳали АҚШ кутаётган позицияга келмаганини таъкидлади.

 

“Биз келишувга эришмоқчимиз. Улар ҳозир биз хоҳлаган нуқтада эмас. Агар муросага келинмаса, уларга янада қаттиқ зарбалар берилади”, — деди Трамп.

 

Ахиос маълумотига кўра, АҚШ президенти 19 май куни Эрон бўйича кейинги ҳарбий вариантларни муҳокама қилиш учун миллий хавфсизлик гуруҳи аъзолари билан учрашув ўтказишни режалаштирмоқда.

 

Шунингдек, нашр манбаларининг билдиришича, Трамп аввалроқ вице-президент Ж.Д.Венс, махсус вакил Стив Уиткофф, давлат котиби Марко Рубио ҳамда Марказий разведка бошқармаси директори Жон Ретклифф билан Эрон атрофидаги вазиятни муҳокама қилган.

 

АҚШ президенти аввал ҳам Теҳронни Вашингтон билан эҳтимолий келишув бўйича тезроқ қарор қабул қилишга чақириб, “вақт жуда муҳим” эканини билдирган эди.

 

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Исроил 28 февраль куни Эронга қарши ҳарбий зарбалар берган. Бунга жавобан Эрон Ҳормуз бўғозини ёпганини маълум қилган эди. Кейинчалик томонлар ўртасида вақтинчалик сулҳ эълон қилинган, бироқ минтақадаги кескинлик ҳануз сақланиб қолмоқда.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"