Жаҳон

АҚШда иккита қирувчи самолёт ҳавода тўқнашиб кетди

Тўрт нафар экипаж аъзоси парашютлардан фойдаланиб самолётни тарк этган.

АҚШда иккита қирувчи самолёт ҳавода тўқнашиб кетди

 

Айдаҳо штатида ўтказилган авиашоу вақтида АҚШнинг икки қирувчи самолёти ҳавода тўқнашиб кетди. Ҳодиса Mountain Home Air Force Base ҳудудида ташкил этилган “Gunfighter Skies” авиакўргазмасининг иккинчи куни давомида содир бўлган.

 

Times Now News хабарига кўра, ҳодисада Boeing F/A-18E/F Super Hornet ҳамда Boeing EA-18G Growler самолётлари иштирок этган.

 

Маълум қилинишича, қирувчи самолётлардан бири мураккаб манёврни амалга ошириш жараёнида иккинчи самолётга тегиб кетган. Тўқнашувдан сўнг учувчилар катапультадан фойдаланиб, самолётни тарк этган.

 

Гувоҳларнинг айтишича, ҳодисадан кейин осмондан тўртта парашют тушаётгани кузатилган.

 

Шундан сўнг самолётлардан бири ерга қулаб тушиб, портлаган. Ҳарбий база маъмурияти ҳодисани тасдиқлаб, ҳудуд вақтинча ёпилгани ва ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари бошланганини маълум қилган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.