Жаҳон

ЖССТ Конго ва Угандадаги Эбола сабаб халқаро фавқулодда ҳолат эълон қилди

Эболанинг Бундибугё вируси штамми сабаб касалланиш ҳолатлари ошмоқда.

ЖССТ Конго ва Угандадаги Эбола сабаб халқаро фавқулодда ҳолат эълон қилди

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Конго Демократик Республикаси ҳамда Угандада Эбола касаллиги тарқалиши ортидан халқаро миқёсда ташвиш уйғотадиган соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда ҳолат эълон қилди.

 

ЖССТ баёнотига кўра, ташкилот бош директори аъзо давлатлар билан маслаҳатлашувлардан сўнг Бундибугё вируси сабаб юзага келган эпидемия бўйича тегишли қарорни қабул қилган.

 

Ташкилот ушбу вазият пандемия эмаслигини, бироқ халқаро даражада жиддий хавотир уйғотувчи соғлиқни сақлаш фавқулодда ҳолати сифатида баҳоланаётганини таъкидлаган.

 

ЖССТ маълумотларига кўра, Конго Демократик Республикасининг учта ҳудудида Эбола билан боғлиқ деб гумон қилинаётган 246 та касалланиш ҳолати қайд этилган. Шунингдек, 80 нафар беморнинг вафот этгани маълум қилинган. Улардан саккизта ҳолат лаборатория текширувлари орқали тасдиқланган.

 

Угандада эса Эбола инфекциясининг иккита ҳолат аниқланган бўлиб, улардан бири ўлим билан якунланган.

 

Мутахассислар касалликнинг янада кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида эпидемиологик назорат ва халқаро ҳамкорлик чораларини кучайтириш зарурлигини таъкидламоқда.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

custom img

“Музокараларни бошлашга тайёрмиз”: Путин Украина бўйича баёнот берди

Россия президентининг қайд этишича, келишув Россия ва унинг халқи учун мақбул шартларда бўлиши керак.

custom img

Қирғизистон космосга чиқди: мамлакатнинг илк миллий сунъий йўлдоши учирилди

Қирғизистон ва БАА ҳамкорлигида яратилган сунъий йўлдош илк бор орбитага чиқарилди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"