Жаҳон

Францияда Саудия валиаҳд шаҳзодасига қарши тергов бошланди

Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд журналист Жамол Қошиқчининг қийноққа солиниши ва мажбуран йўқолиб қолишига алоқадорликда айбланмоқда.

Францияда Саудия валиаҳд шаҳзодасига қарши тергов бошланди

Францияда Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Саудга нисбатан саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши ва мажбурий йўқолиши юзасидан суд тергови бошланди. Бу ҳақда Agence France-Presse агентлиги хабар берди.

 

Франция Миллий терроризмга қарши прокуратураси маълумотига кўра, инсониятга қарши жиноятлар бўлими терговчи судьяси эндиликда Trial International ҳамда “Чегара билмас мухбирлар” ташкилотлари томонидан берилган шикоят асосида иш олиб боради.

Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд журналист Жамол Қошиқчининг қийноққа солиниши ва мажбуран йўқолиб қолишига алоқадорликда айбланмоқда.

 

Мазкур шикоят дастлаб 2022 йили, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодасининг Францияга расмий ташрифи арафасида “Democracy for the Arab World Now” (DAWN) ва Trial International томонидан тақдим этилган эди. Кейинчалик “Чегара билмас мухбирлар” ҳам ушбу мурожаатга қўшилган.

 

Аввалроқ Франция прокуратураси тергов бошлашга қарши бўлган, бироқ Париж Апелляция суди 11 май куни ташкилотлар талабини қаноатлантирган.

 

Жамол Қошиқчи 2018 йили 2 октябрь куни Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош консуллигига кирганидан сўнг бедарак йўқолган эди. Кейинчалик Ар-Риёд журналист консуллик биносидаги можаро оқибатида ҳалок бўлганини маълум қилган.

 

2021 йили АҚШ Миллий разведка директори идораси эълон қилган ҳисоботда операция Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси томонидан маъқуллангани қайд этилган. Саудия Арабистони эса бу айбловларни рад этиб келмоқда.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.