Спорт

"Реал Мадрид" трансферлар учун қанча пул ажратган

Бу ҳақда клуб раҳбарияти маълум қилди.

"Реал Мадрид" трансферлар учун қанча пул ажратган

 

Испаниянинг "Реал Мадрид" футбол клуби ёзда таркибни жиддий кучайтиришни мақсад қилган. Бунинг учун "Қироллик" жамоаси раҳбарияти 370 миллион евро ажратишни мўлжалламоқда. Бу ҳақда "АS" нашри хабар берди.

 

Мадридликлар "ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг трансфери учун 80 миллион евро ажратмоқчи. Бу сумма франциялик ҳужумчига эркин агент сифатида шартнома имзолаганлиги учун берилади.

 

"Лос Бланкос" харид учун энг катта пулни "Боруссия Дортмунд" ҳужумчиси Эрлинг Холандга ажратади. "Реал Мадрид" расмийлари бу трансферни 150 миллион еврога чамаламоқда. Бу норвегиялик футболчининг шартномасида кўрсатилган товон пули ва комиссия харажатларини ўз ичига олади.

 

"Реал"нинг яна бир трансфер мақсади "Монако"нинг франциялик ярим ҳимоячиси Тчоуамени бўлиб, унинг тахминий қиймати 60 миллионга баҳоланган.

 

Шунингдек, "қаймоқранглилар" "Бавария" ҳужумчиси Серж Гнабрининг атрофидаги вазиятни ҳам жиддий кузатиб бормоқда. Сабаби Гнабри немис клуби билан янги шартнома юзасида келишувга эриша олмади. Германия терма жамоаси ҳужумчиси янги чорловларга тайёрлиги айтиляпти. Сержнинг баҳоси Трансфермаркт порталида 70 миллион евро қилиб, белгилаб қўйилган.

 

Аввалроқ, Конте Кейнни "Тоттенҳем"да сақлаб қолмоқчи эканлиги ҳақида хабар берилганди.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

"Реал Мадрид" трансферлар учун қанча пул ажратган | Zamon.uz