Салоҳ “Барселона”га ўтмайди
Футболчи АПЛда фаолиятини давом эттирмоқчи.

“Ливерпул” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Англия Премьер-лигасида ўйнашни давом эттирмоқчи. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди. Олдинроқ мисрлик футболчи хизматларига Испаниянинг “Барселона” клуби қизиқаётгани, ҳужумчи янги чемпионатда ўзини синаб кўришга қарши эмаслиги ҳақида маълум қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли Муҳаммад Салоҳ бу мавсумда АПЛда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. ЕЧЛда эса 8 та баҳсда 8 та тўп киритди.
Аввалроқ, Ансу Фати машғулотларга қайтгани ва “Барса” стадионининг номи ўзгартирилиши ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







