Спорт

Ван Гал ўрнини Куман эгаллайди

Голландия терма жамоасига янги бош мураббий тайинланади.

Ван Гал ўрнини Куман эгаллайди

 

Голландия терма жамоасининг янги бош мураббийи этиб Роналд Куман тайинланади. Бу ҳақда терма жамоа матбуот хизмати хабар берди. У аввалроқ простата саратони билан курашаётганини эълон қилган Луи ван Галнинг ўрнини эгаллайди. Куман 2023 йилдан бошлаб терма жамоани бошқаради.

 

Ван Гал бетоб бўлишига қарамай, жамоани 2022 йилнинг ноябридан декабрига қадар Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига олиб чиқишга муваффақ бўлди. Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида Голландия термаси Эквадор, Сенегал ва Қатар терма жамоалари билан ўйнайди. Ван Гал мамлакат терма жамоасини уч марта бошқарган. 2014 йилги жаҳон чемпионатида учинчи ўринни эгаллаган.

 

Роналд Куман 2020/2021 йилги мавсумда “Барселона” бош мураббийи сифатида ишлади. Бу вақт давомида у жамоа билан “Қирол кубоги”ни қўлга киритди ва Ла Лигада 3-ўринни эгаллади. Роналд 2021 йил 28-октабр куни “Барселона” бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилган эди.

 

Аввалроқ, Кумандан кейин яна бир голландиялик “Барселона”нит арк этиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.