Спорт

“Аждарлар”нинг Осиёдаги юриши бошланмоқда

Бугун Осиё чемпионлар лигасидан ўрин олган баҳслар давом эттирилади.

“Аждарлар”нинг Осиёдаги юриши бошланмоқда

 

Мусобақада доирасида бугун Қаршининг “Насаф” клуби Қатарнинг “Ал-Садд” клуби меҳмони бўлади. Кеча чемпионлар лигасининг биринчи тури доирасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган яна бир клубимиз “Пахтакор” Эроннинг “Сепахон” клубига 3:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. “Насаф”нинг бугунги ўйинидан ўзбек футбол ишқибозларининг умиди катта. Биз ушбу баҳс олдидан жамоанинг охирги натижалари ва имкониятлари ҳақида гапирмоқчимиз.

 

ОFК’дан ОChL’га

 

Ўтган мавсум ОFК кубогида қатнашган қаршиликлар бу сафар Осиёнинг энг нуфузли турнирида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. ОFК кубогида иштирок этган “Насаф” мусобақанинг финалига қадар етиб бориб, иккинчи ўринни қўлга киритганди. Қаршиликлар Чемпионлар лигаси финал баҳсларига саралаш ўйини орқали йўл олди. “Аждарлар” плей-оффда Бирлашган араб амирликларининг “Банияс” клубини мағлуб этиб, Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритди. Умуман олганда Қарши жамоаси ушбу мусобақада бешинчи бор иштирок этади. Тўрт марта клуб (2012, 2015, 2016, 2018) гуруҳ босқичидаёқ иштирокини якунлаган. Бу сафар Рўзиқул Бердиев шогирдларидан совуқ анаъанага нуқта қўйиш имконияти мавжуд.

 

“Ал-Садд” ноқулай рақибми?

 

“Насаф” Қатар клублари билан умумий ҳисобда Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида олти маротаба тўқнаш келган. Бугунги ўйин тарихдаги еттинчиси ҳисобланади. Ўтказилган олтита ўйиннинг биттасида “Насаф” ғалаба қозонган бўлса, 2018 йил эса Қарши шаҳрида ўтган ўйинда “Ал Садд”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган. Бу ҳозирча клуб тарихида Қатар клублари устидан қозонилган ягона ғалаба ҳисобланади.

 

Қатар… “Ал-Садд”… таркиб

 

“Ал Садд ўтган мавсум Қатар Юлдузлар Лигасини 62 очко билан чемпион сифатида якунлади. Жамоани ҳозида испаниялик Хави Грасия бошқариб келмоқда. Мутахассис фаолияти давомида “Валенсия”, “Уотфорд”, “Малага”, “Рубин” клубларида ишлаган. “Ал-Саад” таркибида Абдулкарим Ҳассан, Буалем Хухи, Педро Мигел, Акрам Афиф, Ҳасан Ал Ҳайдос, Родриго Табата каби Қатар терма хамоаси футболчилари бор. Шунингдек, Санти Касорла, Бағдод Боугеджа, Андре Айю 

клуб асосий легионерлари ҳисобланади.

 

“Аждарлар”нинг ҳолати қандай?

 

Ҳозирда “Насаф” клуби Ўзбекистон чемпионатининг уч ўйинида беш очко жамғарган ҳолда саккизинчи ўринда бормоқда. Жамоа ҳисобида иккита дуранг ва бир ғалаба мавжуд. Қаршиликлар охирги турда Локомотив клубини сафарда 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бу клубнинг бугунги ўйинига ижобий таъсир кўрсатиши турган гап. Саудия Арабистони сафаридан олдин "Насаф"нинг қанот ҳимоячиси Шерзод Насруллаев "Локомотив" билан ўйинда жароҳат олиб сафдан чиқди. Шунингдек, Ғолиб Ғайбуллаев ҳам жароҳати сабаб жамоага ёрдам бера олмаслиги аниқ бўлган.

 

Маълумот учун, жамоа вакилари иштирокида ўтган матбуот анжуманида мезбон “Ал Садд” оқ рангли, “Насаф” эса қизил рангли либосларда майдонга тушади.

 

Жамшидбек Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.