Ибраҳимович ҳамюртини қўллаб-қувватлади.
Футболчи UFC 273 да Бернсга қарши жангидан олдин Чимаевга мурожаат қилди.

“Милан”нинг швециялик ҳужумчиси Златан Ибрагимович ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига янги пост жойлаштирди. Унда у бразилиялик Гилберт Бернсга қарши жанг олдидан ҳамюрти, ММА жангчиси Ҳамзат Чимаевни қўллаб-қувватлаган.
“Йўлбарс ва шер кучлироқ бўлиши мумкин, аммо бўри циркда қатнашмайди. Олға, Ҳамзат”, — деб ёзган Ибраҳимович.
Эслатиб ўтамиз, Чимаев ва Бернс ўртасидаги жанг аралаш яккакурашлар бўйича UFC 273 турнирида 10 апрель куни бўлиб ўтади.








