Абрамович Ла Лига клубини сотиб олади
Роман Абрамович "Валенсия"нинг янги хўжайини бўлиши мумкин.

Клуб акцияларини қўлга киритишга даъво қилаётган, Испания клубининг собиқ вице-президенти Мигел Сорио "Челси" хўжайини "кўршапалаклар"ни сотиб олишга қизиқаётганини маълум қилди.
"Питер Лим Лондонда клубни 250 млн еврога сотишга уринди ва бунга эриша олмади. У яқинда матбуотга иккита таклиф борлиги ҳақида маълумотни ошкор қилди — мендан ва россиялик олигархдан", — дея Сорионинг сўзларини "Эл Десмарқуе" нашри келтирди.
Аммо клубдаги манбалар "Валенсия" сотувга қўйилганини инкор этишган.
Аввалроқ, Дани Алвеснинг масаласи сўроқ остида тургани ҳақида хабар берилганди.







